Бугун
"Реал" жамоасининг янги футболчиси – Месут Ўзилнинг расмий равишда
оммага таништириш маросими бўлиб ўтди. Ана ўша маросимдан сўнг ,
клубнинг спорт ишлари бўйича директори Хорхе Вальдано Месут Ўзил
"қироллик клуби"нинг жорий ёздаги сўнгги трансфери эканлигини айтиб
ўтди.
"Месут Ўзилнинг трансфери "Реал" учун ёзги харидларнинг
энг сўнггиси, - дея Вальданонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com
портали. - Биз жамоани ёшартиришга эришдик ва клубга ўзимиз истаган
футболчиларни олиб келолганимиздан хурсандмиз. Айтишим мумкин, ёзги
трансферларни амалга оширишдан асосий мақсадимиз ҳам таркибни
ёшартиришдан иборат эди. Ўзилнинг жамоа сафига келиб қўшилиши барчамизни
қувонтирди. Унинг ҳар қандай позицияда тўп сура олиши "Реал" учун катта
фойда келтиришига ишонаман".
|