Главная » 2010»Mart»27 » Руслан Чагаев:"Худо хоҳласа, фақат ғалаба!"
03:04
Руслан Чагаев:"Худо хоҳласа, фақат ғалаба!"
Руслан Чагаев:"Худо хоҳласа,
фақат ғалаба!"
Қарийб бир йиллик танаффусдан сўнг Жаҳон чемпиони
унвонига даъвогарлик ҳаққини қайта қўлга киритиш учун навбатдаги жангга
ҳозирланаëтган ўзбекистонлик машҳур боксчи Руслан Чагаев ўзининг
ғалабага ташна эканини айтади.
Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев WBA
версияси бўйича оғир вазндаги Жаҳон чемпиони унвонига даъвогар сифатида
22 май куни Германияда австралиялик Кали Миан билан рингга чиқади. 31
яшар Чагаев 2008 йилда "Рус деви” лақабли Валуевни енгиши ортидан
халқаро профессионал бокс оламида шуҳрат қозонган, аммо ўтган йили июн
ойида украиналик Владимир Кличкога жангни ютқазганидан сўнг чемпионлик
унвонидан маҳрум қилинган эди.
Асли Aндижонлик боксчи Руслан
Чагаев яқинда Австриянинг Алп тоғлари қўйнидаги Зёлден дам олиш
масканида янги мураббийси Магамед Шабуров билан бўлғуси жангга
тайёргарлик кўриб қайтди.