Сардор
Раҳимхон ижросидаги янги "Эфария” таронаси унинг шу кунгача куйлаган
қўшиқларидан йўналиши ва услуби жиҳатидан тубдан фарқ қилади десак хеч
қандай муболаға қилмаган бўламиз. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
артистнинг такидлашича кўпчилик тингловчилар ва муҳлислар ушбу
қўшиқни Сардор Рахимхон ижросида куйланганлигига шубха билан қараётган
экан. Хонанда, таниқли режиссёр Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда, тезлик
билан "Эфария”га клип суратга олиб, ростдан ҳам бу қўшиқни унинг ўзи
ижро этганини исботламоқчи. Янги таронага олинажак клип учун бир ой
давомида катта тайёргарлик кўрилиб, маҳсус декорация қуриб битказилди.
Носировнинг шахсан ўзидан олган маълумотларимизга қараганда суръатга
олиш жараёнлари уч кундан сўнг бошланади. Шунингдек Сардор Рахимхон
янги қўшиғининг ноодатий ном www.uznihol.com ига қуйидагича изоҳ бериб ўтди: "Эфария”
бу инсоннинг қувончли, баҳтли ҳолатининг энг юқори чўққиси деб таъриф
берсак бўлади. Мисол учун одам футбол ўйнаб гол ургандаги қаттиқ
қувончи, ёки мазза қилиб дискотекада рақсга тушганда кўтаринки
кайфиятдаги ҳолатини тушиниш мумкин. Шодлик, баҳт ва қувонч каби сўзлар
унинг маънодошлари ҳисобланади. Бу қўшиқ менинг ижодимдаги катта
янгилик бўлди десам адашмаган бўламан.
Катта
тайёргарлик ва проффессионал ижодкор билан ҳамкорлик Раҳимҳоннинг
навбатдаги ижод маҳсулининг муваффақиятини таъминласа неажаб. Демак кутамиз!