Менинг муаммоимни бир дугонам эшитиб мазаси қочиб қолди. Мени ахмоқ деб ўйламоқда. Бошқа дугонам эса мени севмайди деб ўйламоқда.
Гап шундаки 2 йилдан бери бир йигит билан севишиб учрашмоқдаман лекин тўғриси у билан одамлар олдига чиқишга уяламан. Биз асосан кечки пайт домлар орасидаги "беседка”да гаплашиб ўтирамиз.
Уялишга келсак тўғриси одамлар олдида ўзини тутишни билмайди, бақириб кулади, кийиниши бачкана. Уффф жуда кўп минуси бор йигит, лекин шундайлигича севаман.
Борган сари унга турмушга чиқишни хам истамаяпман негадир. Лекин мен аниқ биламанку уни севаман, бир кун гаплашмасам, бир кун кўрмасам қийналаман. Жуда бир чиройликмасу лекин ёқимтой, кўзга ташланадиган, симпатичный бола.
Хали унга уйдагиларим берармикан... У асли вилоятлик, Тошкентда 6-7 йилдан бери ишлайди.
Турмушни тасаввур қилсам, негадир умуман ёқмайдиган қўшнимнинг ўғлини уйида унинг рафиқаси бўлиб яшашни аълороқ деб биламан. Ғалати а? Тавба ўзим хайронман. Қўшнимнинг ўғлини яхши билганим, ота-онасига бўлган муносабати ва умуман оиласи яхши бўлганигами...
Хуллас, 2 йиллик йигитимни севаман бу аниқ, лекин ундан уяламан, унга турмушга чиқишга хам қўрқаман. Тушунмайман...ёрдам керак.
Сурайё.