Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz qaysi filimni korishni hohlaysiz?
Всего ответов: 259
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 34
Гостей: 34
Пользователей: 0
Главная » 2011 » Iyun » 3 » ШАҲЗОДА ЛОЛА УЧУН ЎГАЙ ОНА Ё ДУГОНА?
23:46
ШАҲЗОДА ЛОЛА УЧУН ЎГАЙ ОНА Ё ДУГОНА?


-Бадавлат отангиз ва машҳур, кўп нарсага қўли етадиган компания яна қўллаб-қувватловчи бошқа инсонлар кўмагисиз ҳам шундай юқори мавқеларга эриша олармидингиз? Дейлик, оддий қишлоқ қизи бўлганингизда... 

-Тўғри, бу борада менга омад кулиб боққан ва бундан жуда хурсандман. Аммо, сиз айтгандек, олис бир қишлоқда туғилган қиз бўлганимда ҳам қўл қовуштириб ўтирмасдан, шу ёшимгача анча мунча ютуқларга эришган бўлардим. Бунга ишончим комил. Атрофга қарасак, қишлоқдан келиб, пойтахтда ўқиб изланиб ўз ўрнини топган қизлар кам эмас. Инсонда ишонч мезбонлик қилар экан, у албатта ўз мақсадларига эришади. 

-Шаҳзодага қайси назар билан қараш тўғрироқ: отангизнинг хуштори, иккинчи рафиқаси, тутинган онангиз ё қадрдон дугонангиз? 

-Биз Шаҳзода билан у дадамга турмушга чиқмасдан олдин ҳам дугона эдик …Лекин бироз муддат у билан гаплашмай қолдик. Ўша пайтдаги ноқулайликлар иккимиз учун ҳам осон кечмади. Вазиятни тушуниш, умуман олганда ўнглаб олиш учун вақтнинг ёрдами керак эди. Аслида у билан суҳбатлашиб турсам, яхши бўлар эди, бироқ буни қила олмадим. Нима тўсқинлик қилганини ҳануз тушуна олмайман. Ўйлаб қарасак, бу тақдир ишлари ва шундай бўлиши керак экан, бўлди. Энди ўзгартириш ҳақида ўйлаш ҳам шарт эмас: ахир ҳаммаси ўтиб кетди. Айни пайтда Шаҳзода дўстларимдан бири. Қолаверса, уни оиламиз аъзоси сифатида ҳурмат қиламан. 

-Туққан онангиз билан тез-тез дардлашиб турасизми? 

-Албатта. Ҳар бир қизнинг сирдоши онаси бўлса керак. 

-Қандай саволга жавоб беришга қўрқасиз? 

-Ҳар қандай саволингизга жавоб беришга ҳаракат қиламан. 

-Қай даражада эркинсиз? Кўпроқ кимнинг маслаҳатларига қараб иш тутасиз? 

-Оилали аёл эркин бўла олмайди. Бу фикрим билан ҳаммаси таъқиқланади дегани эмас. Ўз ҳаётимдан келиб чиқсам, оиламизда менинг фикрларим ҳам инобатга олинади. 

-Қайнонангиз маслаҳатларига қай даражада амал қиласиз? 

-Қайнонам доим менга ишонган. Айтган ишларини кўнгилдагидек бажараман. 

-Фарзандларингизга ибратли она бўла оляпсизми? 

-Ҳар бир она фарзандларига ўрнак бўлишга интилади. Назаримда, мен фарзандларим учун яхши ва севимли онаман (кулади). 

-Тўйдан кейин саҳнага қайтмаслигингиз ҳақида бот-бот гапирган эдингиз? Ё лафзингизни унутдингиз ё тақдир сизни савалади?! 

-Саҳнага қайтганимдан жуда хурсандман. 5 йил мобайнида мухлисларимнинг қайноқ меҳрини ҳис қилиб яшадим. Ҳаммасини қўяберинг, муҳими, менинг қайтишим мухлисларимни кўпроқ хурсанд қилди. 

-Сўнгги қўшиқларингизда нолиш бор. Аслида сиз куйлаган ўша "олтин қафас” ҳам кимлар учундир бахт. Майли, сизнинг бахт борасидаги фикрларингиз билан баҳслашмоқчи эмасман. Нега ижодга қайтишингизни шундай ношукурлик ҳиди бор тарона ила бошладингиз? 

-Чунки, бу қўшиқ менга жуда ёқиб қолди. Агар унинг мазмунидан келиб чиқиб, ҳаётингизга қай даражада дахлдор деган сўроғингиз бўлса, очиқчасига айтаман, унинг ҳеч қандай шахсий ҳаётимга тегишли жойи йўқ. 

-Янги альбомингиздаги нечта қўшиғингиз турмуш ўртоғингизга бағишланган? 

-Бор, бироқ, айнан қайси қўшиқ эканлигини айтмайман. (кулади). 

-Қайнонангиз депутат. Унинг бу ютуғига ҳавас қиласизми. Умуман у аёлнинг қайси хислатларини ўзингизда бўлишини истайсиз? 

-Талабчанлиги ва озодалигини ўзимда кўргим келади. 

-Юлдуз Усмонованинг фикрича, энг биринчи санъат. Сиз айни пайтда қандай хулосадасиз: оилами ё санъат биринчи!? 

-Оила. 

-Продюсерлик марказ очибсиз. Табриклайман. Бу фаолиятингиздан асосий мақсад нима? 

-Табриклашга ҳали эрта. Ишга тушгани йўқ ҳали. 

-Ойлигингиз неча сўм? 

-Маош олмайман. 

-Қанча мухлисларингиз бор. Нега эл хизматларига чиқмайсиз? Ваҳоланки, бугунги ўзбек санъаткорларининг асосий даромад манбаи тўйлардан-ку?! 

-Моддий эҳтиёжга муҳтож эмасман. Яқинларим тўйларига албатта бораман. Фақат куйчи эмас, меҳмон сифатида. 

-Москвада ҳам ижод қилгандингиз, бир пайтлар. Яна қайта забт этиш ниятингиз борми? 

-Ўша пайтлардаги қизиқишларим бошқача эди. Ҳозир эса унданда муҳимроқ ва йирикроқ ишларим бор. Лондонда ўқиб юрган, Москвада ижод қилиб юрган кезларим ўша шаҳарларда яшаб қолиш имкони бўлган. Бироқ, мен ҳеч қандай таклифларни қабул қилмаганман. Сабаби, туғилиб ўсган Ватан меҳрини дунёнинг ўзга ватанлари ҳеч қачон бера олмаслигини ҳис қилганман. Лолани Лола қилган Ўзбекистоним, бошқа ҳеч қайси юрт! 

-Сизнингча, кимнинг санъати кучли: Согдиана ё Шаҳзода? 

-Согдиананинг овози менга ёқадию, лекин кўриниши бироз совуқроқ. Шаҳзодага келсак, унинг ижоди Москвада жуда гуллаяпти. У истарали аёл. 

-Мободо, тарқалиб кетган "Cетора”нинг биринчи вакилларини учратиб қолсангиз, нима деган бўлардингиз? 

-Ассалому алейкум! 

-Лоланинг энг катта муаммоси нимада? 

-Ишонинг, ҳеч қандай муаммом йўқ! 

-Кези келиб қиз узатасиз, келин оласиз. Шундай дамлар ҳақидаги илк тасаввурларингиз қандай? 

-Қаранг-а, бу ҳақда ҳечам ўйлаб кўрмаган эканман. Жуда ёқимли туйғулар ва ўзгача давр бўлса керак! 

-Кимдан нима олишни истардингиз: Мадонна каби машҳурлик, Усмоновадаги ғайрат, Абдуллаевадаги маданият, Шаҳзодадаги латофат, Райҳон каби изланувчанлик, Гага каби ғайриоддийлик... 

-Ҳеч биридан ҳеч нарса олмайман. Чунки, санаб ўтганларингизнинг ҳеч бирига муҳтожлигим йўқ. Лола бўлиб танилдим ва мухлислар орттирдим. Шундай экан, Лолалигимча қоламан. 

Тўғри айтасиз, Лолагул. Ер юзида миллиард-миллиард инсонлар қанчалик бир-бирига ўхшамасин, тақлид қилмасин ё яна бошқа нарса, ҳар бири индивид бўлиб қолаверади. Аслида инсон мана шундай такрорланмас хислатлари орқали Ҳаёт аталмиш чексизликка қариндош ҳужайрадан ўз ўрнини топади, имкон қадар танилади ва ҳурмат қозонади. Яна бир гап,абадий ҳаёт қаърида бўлганимиз билан, яшаб тугатадиган ҳаётимиз яъни умр жуда қисқа...Орзуларимиз ва режаларимиз бир қарасак йилларга, асрларга татигулик. Шундай экан, сиз ҳам, биз ҳам, ҳаммамиз чиройли яшашга ва ўзимиздан кейин яхши ном қолдиришга улгуриб қолайлик.

Категория: Har-Xil narsalar | Просмотров: 1063 | Добавил: admin | Теги: ШАҲЗОДА ЛОЛА УЧУН ЎГАЙ ОНА Ё ДУГОНА | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024