Москвадаги World Fashion Cafeда машхур ва замонавий дизайнер Юлия Далакяннинг либослар намойиши бўлиб ўтди. Сўнгги пайтлар дизайнерлар ўз либослар намойишига машхур юлдузларни таклиф қилишлари одат тусига айланмоқда. Бу сафар машхур юлдузлардан модель сифатида Фабрика гурухи қизлари, Таня Терешина , Блестящие гурухи қизлари, Арчи ва албатта Шахзода қатнашишди. Ру ТВ, World Fashion TV Russia ва МузТВ каналларидаги янгиликлардан репортажни томоша қилишингиз мумкин. Шунингдек суратлардан бахраманд бўлишингиз хам мумкин.