Ўзбек санъатининг бетакрор намояндаларидан бўлган Ўзбекистон халқ
артисти Шерали Жўраев таваллуд кунини нишонламоқда.
12 апрел куни инсон фазони забт этган эди. Худди шу кунни
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев туғилган кун сифатида нишонлайди,
ҳар йили. Ҳофизнинг сўзларига кўра, унинг туғилган куни аниқ эмас,
оналари айтмиш, "олма қийғос гуллаганда” Асаканинг олмали сўлим
ҳовлисида Шерали дунёга келган.
Ҳофиз нега бўлмаса айнан 12
апрелни рамзий маънода туғилган кун деб белгилади?
Бунинг ўзига
хос сабаблари бор, деди Шерали Жўраев Озодлик билан суҳбатда 12 апрел
куни.
Озодлик: Ассалому алайкум Шерали ака.
- Ваалайкум
ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Озодлик: Шерали ака, бугун
муборак кун экан. Сизнинг туғилган кунингиз экан. Сизни миллионлаб
тингловчилар ва Озодлик радиоси жамоаси номидан табриклаймиз.
-
Баракалло, илойим омон бўлинглар. Барча бизни эшитувчилар, барча бизни
биладиганлар, билмайдиганларнинг ҳам Оллоҳ ишини ўнгидан қилсин. Ишқилиб
тинч юришсин. Сабр-тоқат берсин¸ меҳр-оқибат берсин. Гўзал ҳаëт
кечиришсин. Уларнинг яхши кунларида хизмат қилаверайлик. Ўғилларим
Шоҳжаҳон ҳам, Зоҳиршоҳ ҳам, қолган санъаткорлар ҳам фақат яхшилик бўлсин
дейди.
Озодлик: Шерали ака, туғилган кунингиз 12 апрел экан. Бу
инсоннинг фазога биринчи маротаба чиққан куни. Яна сизнинг ўзбек
қўшиқчилик санъатида кўпчилик санъаткорлар ета олмаган фазога
чиқишингиз. Бунинг орасида қандайдир уйқашлик, яқинлик борми?
-
Бор. Ҳозир айтиб бераман. Ўша пайтларда биз мактабда ўқир эдик. Ëш бола
эдик. Гагарин учишидан олдин. Ўшанда биринчи учишлар бўлган. Лайками,
бир бало деган итлар учган.
Озодлик: Белкаб, Стрелка.
-
Ҳа. Ўша пайтда биз ëш бола эдигу, ўшанда мен ўқитувчиларимга "Мен учувчи
бўламан” деганман. Кейин "Э, сен ҳали математикани билишинг керак.
Физикани билишинг керак” деб хуллас менинг ишқибозчилигимни қолдирган.
Ўшанда мен ашула айтмас эдим. Овоз ўзгариши бошланган пайт эди. Кейин
спортга қизиқиб ўша куни мен велоспортда биринчи ўринни олганман. Ўша 12
апрел куни мен биринчи ўринни олганман районда. Ленин дейиларди,
Асакада. Спортчиларнинг ўзининг велосипеди бўладию. Уларнинг велосипеди
билан мен оддий велосипедда тенг вақтда келганман. Менинг ҳисобим ортиб
кетган. Кейин менга биринчи ўринни беришган. "Сен Гагарин бўлдинг” деб
қичқиришган кейин. Ундан кейин 12 число менга кўп яхшиликларни олиб
келди. Улардан энг улуғи жаноб Ислом Каримов Арабистонга бирга олиб
бордилар. У кишининг баҳонасида, у кишига эшик очилганда бизни ҳам қўшиб
олиб кирилди Каъбанинг ичига. Хуллас мана бу иш қайта туғилиш бўлди
яна. Қайтадан туғилиш бўлди. Менинг онам ҳақиқий числони билмас эди.
"Олма қийғос гуллаганида туғилган эдинг” дердилар. Шундан кейин 12чини
белгиладим. Шундай бўлди.
Озодлик: Кўпчилик мухлисларимиз
"Шерали акани қачон концертларда кўрамиз? Истиқлол саройида қачон
концерт беради?” деб кўп сўрашади.
- Концертларни, бугун бориб
шуни, мен яқинда чет элга кетаяпман. Иншооллоҳ уни айтаман қачон
бўлишини. Унгача бу ерда концерт қилмоқчиман. Бир 20тача ҳофиз
Истиқлолни банд қилиб олибди. Бугун ўшанга бориб нима қилсак, 10-15
майларда концерт қилмоқчи эдик Истиқлолда. Рухсати берилган эди.
Истиқлолга одам жўнатсам, янги чиққан ҳофизларнинг концертлари
белгиланган экан. Анча бўлган экан. Энди ўшанга бўшаб қолса, Худо
хоҳласа берамиз. Ўтган йиллари Ўзбекистон бўйлаб стадионларда концерт
қилиб келдик у ерда, бу ерда. Бу ерда шунақа, олдин белгилаб қўйилади.
Сал бўшамай турибди. Истиқлол биттада энди. Ашулачи кўп. 1000тадан ортиқ
ашулачи бор.
Озодлик: Раҳмат, яна бир бор табриклаймиз Шерали
ака. Дунëдаги ўзбекларга ва тингловчиларга бир оғиз тилагингиз.
-
Мен бизни тинглаëтган ҳамма биродарларимизга, эркагу аëлга, ëшу қарига
барчасига Оллоҳдан яхшиликларни тилайман. Илойим хонадонида фақат
яхшиликлар бўлсин. Илойим ëмонликлар бўлмасин. Бутун дунëда бўладиган
офатлар бўлмасин. Нотинчликлар бўлмасин, фақат яхшиликлар бўлсин.
Ҳаммамизга сабр-тоқат, яхшилик ëр бўлсин. Ишларимиз ўнгидан келсин.
Юзимиз ëруғ бўлсин. Оллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин. Омин. Ва
соллоллоҳу таала ала хойру холқиҳи Муҳаммадин ва олиҳи ва асҳабиҳи
ажмаъин, бираҳматика йа арҳамар роҳимийн. Оллоҳу акбар.
Озодлик:
Раҳмат. Саломат бўлинг Шерали ака.