Эстрада артисти – кўп қиррали ва
масъулиятли касб, у улкан меҳнат ва катта харажатларни, шунингдек
жамоатчиликнинг назари остидаги ҳаётни кўзда тутади. Қўшиқчи аёл ва
эркакларга мунтазам равишда ўз амплуаларини ўзгартиришга, образлари
билан тажриба ўтказишга ва доим ўз тингловчилари ва томошабинларини
ҳайратда қолдиришига тўғри келади.
Ўзбек эстрадаси артистлари, биринчи навбатда артист аёллари, буни доимий тарзда бажаришади.
Бугун биз ўқувчиларимиздан қайси саҳна
образи долзарб ва қизиқарлироқ эканини таққослашларини илтимос
қилмоқчимиз. Кўриб чиқиш учун иккита образни тақдим этамиз: «шарқ аёли
образи» ҳамда «ўзини эркин тутувчи Шарқ, аниқроғи Ғарб аёли образи».
Шундай қилиб, 1-рақамли номзод: Шаҳзода
2-рақамли номзод: Нилуфар Усмонова
3-рақамли номзод: Динейра
Сизнингча, ўзбек эстрадаси артисти
қандай кўринишда бўлиши керак? Анъаналаримиз ва менталитетимизга мувофиқ
равишдами ёки бу артистлар ва уларнинг саҳна образларига тегишли
эмасми? Балки бирор бир ўртача вариант бордир? Бу ҳақда нима деб
ўйлайсиз?
|