"ТО ТИРИК ЭКАНМАН, МЕН СЕНИ
СЕВАВЕРАМАН!”
Райҳоннинг янгиликка интилишини
қадрлайман, дейди бугун аксарият шоу-бизнес вакиллари. Агар,
"ЖаннатМакон” журналининг янги сонини эътиборга олсак, мафтункор
хонанданинг янада гўзаллашганини кўриб, ҳайратланасиз. У фотосуратга ҳам
"жон” бахш этгандек. Янги клип атрофида анча шов-шувлар айланди. Энг
қизиғи, "Севавераман” турли гап-сўзларга нуқта қўйиб, Райҳон борасидаги
ҳақиқатларни тантана қилди! Антиқа имижлар, антиқа хореографик уйғунлик,
қўшиқ мазмунига мос маҳзун рангли кадрлар... Хуллас, кўз олдингизда
Райҳоннинг ёлғиз ҳаракатлари унинг янги қирралари сифатида намоён
бўлади. Йўлбарсча либос ва рақслар клипга ҳарорат улашган. Хонанданинг
энг янги "Севавераман” клипининг илк томошабинлари сифатида анча фикрлар
йиғилди.
Асқар Шарипов, Жаҳон Иқтисодиёти ва
Дипломатия Университети талабаси:"Европа клипларига керак бўлса дарс
беради. Жуда профессионал суратга олинган. Клип ғайриоддийлик кўринишда
яратилган.”
Алишер Файз: "Шундай ажойиб янгиликларни бугун
Райҳондан бошқа кимдан ҳам кутамиз? Шунинг учун ҳам неча йиллардан бери
Райҳон ёшларнинг энг севимли хонандаси бўлиб келяпти. Ҳеч ким хаёлига
келмаган ғоя – яъни йўлбарсдан пайдо бўлиш ва яна йўлбарсга
айланиш...Кейинги клипида қандай янгилик билан у бизни хурсанд
қиларкин?”
Дилфуза Исмоилова, актриса ва хонанда: "Райҳон
ҳақидаги янгиликлар тез тарқалади. Демак, унинг ижоди кўпчиликка
қизиқ-да! Фарзандларим ҳам унинг бирон клипини қолдирмасдан томоша
қилади. Мен учун ҳам Райҳоннинг тенгдош ҳамкасбларидан кўра фақат уники
қизиқ. Нима дейман, фақат олға!”
Ҳамид Файзуллаев, дизайнер: "Худьяков
яна кимлар...Шунча харажат қилиб клип суратга олдиришади. Бу ҳам бир
томондан яхши. Бироқ, ўзимизда шунча иқтидорли клипмейкерлар турганда,
ўзгага ялинишга на ҳожат? Оригиналлик Москва ё Нью Йоркда эмас,
ўзимизнинг Тошкентда ҳам яратса бўлади!”
Фозила Тошпўлатова,
"Фонд Форум” матбуот хизмати журналисти:"Қўшиқни тинглаб, маза
қилдим. Мусиқаси, сўзлари ёқимли. Райҳоннинг клипдаги рақслари шунчаки
супер! "Севавераман”ни MTVда ҳам намойиш этиш керак!”
Хуло
ўрнида шуни айтиш мумкин: Латофат, истара, бирхиллик ва оддийликни
тўнтариш, клипда илк бора тирик йўлбарснинг жонли ҳаракатлари, ўзига хос
ва бетакрор рақслар ижроси...бу тушунчаларнинг синоними "Севавераман”.
Райҳон қандай қилиб қойил қолдиришни билади!