ШАРОФ
МУҚИМОВ- СЕВИНЧ МЎМИНОВАНИНГ, БЎЛАЖАК ТУРМУШ ЎРТОҒИНИНГ КЕЛИН БЎЛИБ
ТУШАДИГАН ХОНАДОННИ ЎЗИ ТАЪМИРЛАЯПТИ!
Ёз фасли
тўйлар мавсуми. Том маънода олиб қараганда, 2010 йил кўплаб таниқли
хонандаларимиз бўйдоқлик билан хайрлашадиган, келинлик либосини киядиган
кўринади. Улуғбек Раҳматуллаев дабдада билан тўй берди, Лола Аҳмедова
ҳурлиқо келин бўлди, "Даракчи”нинг навбатдаги ёлғони билан Шохруххонни
уйлантириб қўйишди (1 апрел ҳазили)...Навбат Шароф Муқимовга етди.
Бўлажак келин ҳам машҳур. Шарофдан кўра анчайин таниқли. Севинч
Мўминова. Бундан бир неча йиллар олдин Севинч Самарқандга келин бўлади,
деган гаплар тарқалганди. Чунки, ошиқ йигит шу шаҳри азимдан эди-да.
Бироқ, бухоролик йигит уддабурон чиқиб, Севинчни илиб кетди. Айни пайтда
бўлажак куёвтўра нималар билан банд?
-Айни
дамда уйимда ўзим таъмирлаш ишлари билан бандман -дейди телефон
қўнғироғига жавоб бериб хонанда- Қўлларим ҳам бўёқ. Тўйга тайёргарлик
катта. Бошқа ҳамкасбларим каби тўйимни сир тутиш ниятим ҳам йўқ.
Мухлисларни алдамасдан яхши хабарларни уларга етказиб туриш керак. Тўйим
ва бўлажак рафиқам Севинч билан боғлиқ саволларингизга бажонидил жавоб
бераман. Фақат икки қўлим ҳам банд. Ҳали қўнғироқлашимизга изн беринг-
дейди, Мўминованинг бўлажак турмуш ўртоғи Муқимов.