Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Kim jozibodor?
Всего ответов: 250
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 68
Гостей: 68
Пользователей: 0
Главная » 2011 » May » 16 » Тошкентда ер қимирлади + Евровидение 2011ғолиби Озарбайжон!
23:36
Тошкентда ер қимирлади + Евровидение 2011ғолиби Озарбайжон!
а
Шу туннинг долзарб мавзуларининг хавфлисидан бошлиман!))
Тошкент вақти билан соат 02-30ларда Тошкентда ер қимирлади. Одноклассникда ёзишларича Қаршида хам яхшигина қимирлаган. Баллини аниқлай олиш имконияти йўқ тўғриси, лекин Юнусобод тумани 8 этажида "беланчак" сезилгани аниқ.
Деярли 4-5 балл бўлса керак. Балки 3 хамдир. Лекин жудаям бир қарс-қурс эмас. 20-30 секундча давом этди.

Одноклассникда ёзишларича ер қимирласа дарахтга чиқиш керак экан. 8 этажга зудлик билан катта тувак қўйиб дарахт экмоқчиман. Ер қимирласа чиқиб оламан))).
Азалдан "Субханоллох" айтишни ўргатиб келишади. Албатта барча мусулмонларнинг тилига шу келади, лекин барибир қўрқув кучли бўлади. Бундай кеч бўлмаганида хамма кўчага ёпирилиб чиқишарди, негадир уйда қолаверардим, шу болаликдан "Ажали етмаган чивин ўлмайди" деган мақол миямда айланаверарди ва агар тақдирим шу зилзиладан ўлиш бўлса дарахтга чиқаманми, дастурхондан парашют қилиб сакрайманми бефойда)))).


Барибир ер қимирлаганда айниқса юқори қаватда яшайдиганларни 90 фоизини кўз ўнгидан бутун умри ичини шиғғғғ этиб  бир ўтса керак. Хар холда ўлим хиди сезилгандек бўлади.
Астағфируллах, ишқилиб тинчлик бўлсин!

Энди туннинг бошқа долзарб воқеаси бўлган, шодлироғига ўтаман:



Шу кеч санъат шайдолари Германияда бўлиб ўтган навбатдаги Евровидение-2011ни кузатишди. Жонли ижро, ажойиб шоу!
Лекин натижадан шахсан мен унчалик қониқмадим.
 Ғолиб деб Озарбайжон топилди. Ell & Nikki дуэти бўлган Нигяр  Джамал ва  Элдор  Гасимовлар  Running Scared дуэт таронаси учун берилган  овозлар сони бошқалардан катта фарқ қилди.


Билмасам уларга қараганда Австриялик Надин Бейлер, Швецариялик   Анна Россинелли, Франциялик Амори Вассили ва айниқса Кристина Агиллерадек куйлаган 19 ёшлик Словениялик Майя Кеучнинг ижроси кўпроқ ёқди.


Кўпчилик ғолибликни қўлга киритади деб хитоб қилган Ирландиялик  Jedward эгизак йигитлари менда ғалатилиги билан таассурот қолдирди холос.
Лаб бўёғи хақида типирчилаб сакраб нималадир қилишди. Мана шу нималадири ва ажабнавис либос ва соч турмаги ёдда қолди холос. Бу йигитлар аниқ ерликмас манимча.

Грециялик Loukas Giorkas feat Stereo Mike дуэтидан кўпроқ нарсани кутгандим. Қандайдир бир қўшиқ айқаш уйқашмией, зўр ижро, зўр мусиқа хаммаси битта жойга ташланиб аралаштириб ташлангандек. Яъни тартиб йўқ. Сахна кўриниши ажойиб бўлди.

Россиялик Алексей Воробьев Бекстритбойс гурухини эслатиб юборди. Тўғриси бу йигитни умуман танимадим, ёдимда қолгани фақат йилт-йилт тишлари ва сальто қилгани бўлди. Бу сафар Россияликлар пианинодан балерина ва сахнада муз устида учиш каби ажойиботларга эътибор қаратишмади. Айнан Билан учун қилинган бу жонбозликлар олдинги конкурсда унга юқори поғонани эгаллашга ёрдам берган бўлса ажабмас. Чунки кўпроқ шоу оригинал бўлган, яна сахнада ундан ташқари икки виртуоз хам бўлган, бири скрипкада иккинчиси муз устида учиш бўйича чемпион.

Франциялик  Амори Вассили "олабужи" турмагида намоён бўлди. Россиянинг бир мультфильми бўларди Мирзабек Холмедов овоз берган "Алвастиюююю, хооой алвасти))))" шуни қахрамонига ўхшаш. "Домовой" деган мультфильм қахрамонига хам ўхшатдим. Опера йўналишида куйлаган бу йигитнинг овоз махорати хам зўр, сахна кўриниши ўзиям 3д бўлиб кетди. Супер!

Германияни ўзидан яна Лена Мейер-Ландрут иштирок этиши супернокамтаринлик бўлса керак. Нима етишмайди, олдинги йил ўзинг олдингку. Хеч бўлмаса мамлакатингдаги бошқа иқтидорларга йўл берсанг бўлармиди?

Мана бу хонимнинг либосидаги антиқа кўриниш эса яқин кунлар қайсидир хонандамиз либосида қайта жонланиши мумкин деб ўйладим. Нимагалиги менимча шундоқ хам аён)))

Хуллас Озарбайжонга бугун урра! Кейинги йил Евровидение-2012 Баку шахрида бўлади!

Финал

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 917 | Добавил: admin | Теги: Тошкентда ер қимирлади + Евровидени | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024