Ихтирочилар баъзида шундай антиқа нарсаларни ўйлаб
топишадики, ҳайрон қолмасдан иложи йўқ. Ҳар нарсадан озод дизайнерлик
ғоялари-чи? Улар ҳеч қачон кундалик ҳаётимизга кириб келмаслиги аниқ,
бироқ айнан шуниси билан ҳам жозибали кўринади. Ҳавони тозалаб берадиган
шлемга нима дейсиз? Қуйида унинг суратини кўриб турибсиз. Бу шлем
бошнинг орқа тарафида жойлашган митти қурилма ёрдамида кўчадаги ҳавони
сўриб олади, уни фильтрлайди, яъни тозалайди ва нафас олиш учун чиқариб
беради. Олдидаги шаффоф ойна эса ўпкага тозаланмаган ҳавонинг
кирмаслигини таъминлайди. Бу антиқа шлемнинг оғирлиги қанча, одам бошида
қандай ўрнатилади, каби саволлар ҳозирча биз учун қоронғу, зеро, асосий
гап бунда эмас. Ахир ихтирочи ва дизайнер ўз ишини қойилмақом
бажарган-ку.
Мақолани тайёрлашда mobbit.info сайтидан
фойдаланилди.
|