Yulduz Usmonova va Ozodbek
Nazarbekovdan o'rnak olib....
Мустафо:
"Бағрингга бош қўйиб ухласам...”Мустафонинг тез кунда TVM телеканалида
намойиш этилиши мўлжалланаётган янги клипи "Олма-олма” деб номланади.
Қўшиқ номи Юлдуз Усмонованинг шундай таронаси борлигини бехосдан
ёдингизга тушириши аниқ. Аслида тўғри ўйладингиз. Примадоннанинг
"Олма-олма” қўшиғини Мустафо янгича талқинда ижро этди ҳамда қўшиқ
муаллифига эшиттириб кўришга ҳам улгурди. Хоним Усмонова қўшиқни тинглаб
кўргач, Мустафога ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, жўяли маслаҳатларини
ҳам ўртоқлашди. Хонанданинг навбатдаги янги таронаси ҳам унга улкан
муваффақиятлар олиб келиши мумкин. Қўшиқни илк бор тинглаганлар Озодбек
Назарбеков ижодига тақлидни пайқайди. Бироқ, Мустафонинг фикрича, бу
тақлид эмас, аксинча, ҳавас ва ўрнак олишнинг яққол намунасидир. Иқбол
Муҳаммаджон мусиқаси билан куйланган бу қўшиқ "Бағрингга бош қўйиб
ухласам...” деб номланади. Мустафонинг шоу-бизнесда тутган иш режаси
чакки эмас! Албатта, бунда унинг продюсери Иззат Облақуловнинг тафаккур
ўйини қўл келган бўлса, ажабмас!