Жеймс
Кэмерон илк маротаба "Терминатор” фильмининг сўнгги яратилган икки
қисми ҳақида фикр билдирди. Машҳур франшиз устаси шундай дейди:
"Терминатор 3” ва "Терминатор: Халоскор келади!” картиналарига
ачинаман. Албатта, томошабинлар бу картиналарни аввалгилари яъни
Арнольд Шварцнеггер ҳамда Сэм Уортингтон рол ижро этган ўша илк қисмлари
каби даражада яратилишини кутганди. Мен ижодкорларга катта
муваффақиятлар тилагандим, бироқ, бунчалик "муваффақият”ни кутмагандим."
Эслатиб
ўтамиз, "Терминатор: Халоскор келади!” фильми жаҳон кинопрокатида
сарфланган маблағни зўрға қоплади, фильмни суратга олган компания эса
инқирозга учради.
***
АҚШ
ва Буюк Британия кинотеатрларига томошабинлар ташрифи кескин равишда
камайиб боряпти. Мутахассислар фикрича, ушбу давлатларда жорий йил
давомида 552 миллион дона чипта сотилади. Бу рақамлар сўнгги тўрт йил
давомидаги энг паст кўрсаткич демак. Вазиятни эса 3Dфильмларнинг кўп
яратилиши ҳамда шунга боғлиқ равишда чипта нархининг ошишидир. Бу борада
юртимиздаги кинотеатрлар аҳволига назар ташласак, Ўрта Оси ё
мамлакатлари орасида илдамчи. Бизда ҳали 3Dфильмлар намойиши учун илк
қадамлар ташланмаган бўлса-да (шунинг учун ҳам юқоридаги вазият бизга
ёт), 5Dфильмлар намойиши учун кинотеатрлар барпо қилиниши авж олмоқда. 5
дақиқа "учинчи оламга саёҳат” учун 5000 сўм тўлайсиз! Қизиқ,
3Dфильмларни томоша қилиш учун неча сўм тўларканмиз? Бу савол ҳозирча
очиқ қолади!