2011 йил 21-май Андижонда анчадан буён кутилган янги Ўзбекистон кўчасининг очилиш маросими ва гуллар байрами бўлиб ўтди.
Қисқа фурсат ичида куриб битказилган бу кўча қайсидир маънода Андижоннинг фахрига айланди.
Кўчанинг очилиш маросимида сўзга чиққан Андижон вилояти хокими Ахмаджон Усмонов Тугилович бу шодиёна билан барча Андижонликларни қутлади.
Эрта тонгдан бошланган кўчанинг очилиши халқ сайлига айланиб кетди.
Пойтахтдан ташриф буюрган мехмонлар Санъат ахли ва айникса "Хамза" театерининг ижодкорлари, севимли актёрларимизнинг ташрифи байрамга яна хам кўрк қўшдилар.
Кўчадан жой олган мехмонхона, дўконлар, супермаркетлар ва бир қанча кўркам бинолар ахоли хизматига шай бўлиб қад ростлади.
Кечга яқин эса Андижоннинг Алишер Навоий истрохат боғининг ёзги амфитеатерида ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари билан концерт дастури бўлиб ўтди.
Сўз билан таърифлаш жуда кийин яхшиси расм ва видеони кўринг.