Сўнгги пайтлар режиссерларимиз
томошабинларни ажаблантириш тугул, бир фильмни иккинчи маротаба кўриш учун иштиёқ туғдира
олишмаяпти.
Бугун 24 август куни премьераси бўлиши
кутилаётган "Ўғригина келин” фильмидан эса умид катта. Қизиқиш-чи?
Ахир Улуғбек Қодировнинг рекламадаги кўринишини айтмаганда, бу
фильм унинг анча танаффусидан сўнгги жиддий роли.
Дилноза
танаффсусдан сўнгги "Хижрон” фильмида қайта имтихондан аъло баходан
ўтгани билан, мазкур фильмдан у хам Улуғбекдан оз даражада
хаяжонланмаяптган бўлса ажаб эмас.
Хаммадан хам
режиссер Рустам Сагдиевга рухан қийинроқ кечади. Ахир бу икки жуфтликка
таваккал қилиш учун адашмасам хеч бўлмаса "Телба” фильми даражасидаги
фильм бўлиши керак бўлса керак.
Демак, эртага премьера. Мазкур премьерадан
репортаж ва фильм хақида фикрларимиз билан албатта эртага насиб қилса
танишасиз.
Улуғбек қайта мухлислар қалбини ўғирлай
олармикан?….
|