Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz hozir qaysi davlatasiz?
Всего ответов: 467
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 76
Гостей: 76
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Sentyabr » 3 » Фотосуратга чиройли тушиш сирлари!!!
02:10
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари!!!

Фотосуратга чиройли тушиш сирлари



Ўз фотосуратларингизни томоша қилганингизда улар сизга омадсиз ва нотабиий чиққандай туюладими? Бир нечта тавсияларга амал қилсангиз, фотосуратларда чиройли чиқиш санъатини эгаллаб оласиз, бунинг учун фотобоп бўлиб туғилиш шарт эмас.

Қуёш нури ҳамма вақт ҳам сизга қулай томондан тушавермайди, у суратга тушаётган одамни кўзини қисишга ва юмишга мажбур этади. Бундай ҳолатга тушиб қолмаслик учун қуёш булутлар орасига яширинганда ёки бироз ён томондан нур сочаётган пайтда кўчада суратга тушиш керак. Фотосуратлар учун энг яхши пайт – бу эрта тонг ва кечқурун. Бу пайтда ёруғлик ҳар тарафга тарқалган бўлади ва юз чизиқларини кескин қилиб қўймайди. Суратда яхши чиқиш учун чиройли ташқи қиёфанинг ўзи етарли бўлмайди. Бунинг учун ёрқин шахс бўлиш ҳамда тасвирга олиш пайтида ҳиссиётларни намойиш этишдан қўрқмаслик керак.


Фотосурат учун макияж одатдагидан бироз ёрқин рангларда бўлиши лозим. Оч садафранг тонлар кўзларни чарақлатишга, устки четига урғу берилган қошлар эса кўзларни "шаҳло” қилишга ёрдам бериб, нуқсонларни, яъни кўзларнинг пастга қараб тушган бурчакларини яширишга кўмаклашади. Чеҳра кишини ўзига тортиши учун ёноғингизга, қаншарга ва иягингизга кенг чўтка билан бронза рангли румянани суринг. Кенг бурунни тўқроқ тенлар ёрдамида визуал нозикроқ қилиш мумкин. Тенни бурун солинчакларига эҳтиётлик билан суринг. Бироқ бунда биз кўрсатган усуллар фақат фотосуратлар учун яхшилигини, уларни кундалик ҳаётда қўллаб бўлмаслигини эсингизда тутинг. 



Кийим рангларига ҳам алоҳида эътибор зарур. Баъзи ранглар терингизни ғалати қилиб кўрсатиши ва фотосуратда яхши чиқмаслиги мумкин. Оч-зангори ранглар суратда оқ бўлиб кўринади. Сариқ ва яшил ранглар билан ҳам эҳтиёт бўлинг – улар чеҳрангизни касал қилиб кўрсатиб, унга шуъла беради. Қизил ва зарғалдоқ ранглар суратда силуэтдан ташқарига чиқиб кетиши мумкин. Шу боис суратда сиз бироз тўлароқ кўринасиз.



Қоматдаги нуқсонлар ҳақида ҳам унутмаслик зарур. Уларни либос, макияж ва туриш позаси ёрдамида яшириш мумкин. Юзингизни чиройли қилиб кўрсатадиган позани олиш учун бошингизни ¾ га буриш, бўйнингизни бироз чўзиш ва бошингизни пастга эгишнинг ўзи етарли бўлади. Кўпгина одамлар суратда ўз ёшларидан анча катта бўлиб кўринишади, чунки улар юзларида ғалати ифода ва сохта табассум билан қотиб қолишади. Чуқур нафас олинг, уни чиқариб ташланг ҳамда қўллар ва елкаларни бўшаштирган ҳолда табиий позани эгалланг. Нафасингизни тўхтатманг, акс ҳолда суратда худди бўғилиб қолган одамдай бўлиб чиқасиз. Ўзингизни қанчалик хотиржам ва қулай ҳис этсангиз, суратда шунчалик яхши чиқасиз. Нотабиий табассумдан қочиш учун суратга олиш пайтида яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Киши суратга олишларини кутиб, узоқ вақт жилмайганида унинг юз мушаклари ғалати ифода билан қотиб қолади. Айнан шунинг учун ҳам суратга олинган пайтдагина жилмайинг.

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1077 | Добавил: admin | Теги: Фотосуратга чиройли тушиш сирлари!! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2

Добавил: admin
0

Hurmatli foydalanuvch shavkadbek qaytib bunday sozlardi yozmang ohiri yamon boladi.
Дата публикации: 04.09.2010 в 00:16 [Материал]
Ответ: Hurmatli foydalanuvch shavkadbek qaytib bunday sozlardi yozmang ohiri yamon boladi.
0

amini !!!!!!! tushsa chiroyli chiqoradida !!!!!! yopib tushsin kegin surad qanaqa chiqishini biladi
Дата публикации: 03.09.2010 в 16:05 [Материал]
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024