Юлдуз Усмонова юраги ёниб куйлайдиган хонанда. Ўзбекларга қилинган нохақликларга тамошабин бўлиб қараб туролмади.
Қирғизистоннинг жанубидаги қонли воқеалардан жабр кўрган ўзбеклар,
умуман, шу воқеа ҳақида йиғлаб куйлади ва ватандошларининг дуосини
олиб, қирғизларнинг эса нафратини уйғотиб юборди. Юлдуз Усмонованинг дартли қўшиғи шунчаки репетиция жараёнида ёзилган ва хатто ном хам беришга улгурмасидан мухлислар тамонидан "Қирғизларга” деб номланган қўшиқ эди.
Интернет
орқали тарқалиб кетган бу қўшиқ тез орада қўшни республикада ҳам
оммалашди. Айни пайтда Қирғисзистоннинг бир неча ОАВлари ушбу таронани
муҳокама қилишга ўтган.
Кўплаб интернет-нашрларда чоп этилаётган мақолаларда эса, қўшиқ матни ҳақоратомуз деган фикрлар бор.
KTK
телеканали маълумотларига қараганда, Усмонованинг бу қўшиғи ёзилган
дисклар қатори, унинг альбомлари ҳам сотувдан йўқотилмоқда.
Кўплаб ўзбек ижодкорлари фикрича, бу мавзуда куйлай олган марди фақат Юлдуз бўлди!
Яна юқоридаги телеканал хабарларига кўра, бир неча қирғиз
хонандаларининг фикрича, Юлдузнинг нафақат қўшиқларини таъқиқлаш керак,
балки, унинг ўзини қўшни республикада бутунлай "нон-грат персона”
сифатида эълон қилиш керак.
Бироқ,
бировдан айб ахтаришдан олдин, ушбу вазиятни чуқурроқ таҳлил қилиш
мақсадга мувофиқмикан? Нафрат билан шарт хулоса чиқаришдан олдин, теран
фикрлаш керакмикан?