Хозиргина
хабар беришларича Бўка шахридан Тўй-тепа шахрига йўналган Radius-21
хонандаси Шахзод 11-сентябрь соат 23-30ларда ўзининг Матиз
автомашинасида аварияга учраб оламдан ўтди.
Яқиндагина июль ойида туғилган фарзанди, рафиқаси, синглиси ва онаси оғир ахволда Тўй-тепа шахридаги шифохонада.
Хабар
беришларича у бугун тонгда Тошкентга келиши керак бўлган. Ноябрь ойида у
синглисини турмушга бераётганди, ундан ташқари атрофидаги танишларининг
айтишларича яқин орада концерт дастурини хам тақдим қилиш нияти бўлган.
Оила аъзоларига таъзия билдирамиз.
Шоу-бизнес оламидаги йигитларни эса жанозага чорлаймиз.
Тафсилотлар:
Ваз-2106
автомашинаси билан Ташморяга чиқиб кетадиган йўлда Шахзоднинг Матиз
машинаси олди билан тўқнашиб кетишган. Айнан шу жойни фалокат йўли
дейишаркан, чунки жуда кўп авариялар бўладиган жой. У машинадаги 2 йигит
хам оламдан ўтган. Шахзоднинг машинасида онаси, синглиси, рафиқаси ва
фарзанди бўлган.
Синглиси бош мия чайқалиши, рафиқаси қовурғаси
синган, онасини қўл ва оёғи синган. Уларнинг ахволи хозирча стабил,
онаси Шахзоднинг ўлими хақида бехабар…
Шахзоднинг 3 ойлик
чақалоғини клипмейкер Ёдгор Носиров Тошкентдаги 16-шифохонага олиб
келганидан хабардормиз. Йўл-йўлакай бир неча секундга чақалоқни нафаси
тўхтаб қолган. Хозирда у реанимацион бўлимда.
Жаноза Бўка шахридаги Шахзоднинг уйида бўлади.
|