Ўзбек
санъати ихлосмандлари учун ажойиб янгилик! Шароф Муқимов ва Севинч
Мўминованинг турмуш қурмоқчилиги ҳақида миш-мишлар ўрмалаб юргани
ҳақида хабар берганимиз эсингизда бўлса керак. Энди ана шу миш-мишлар
тасдиқланди. Санъатимиз юлдузлари тақдирларини боғлашга қарор қилишди.
Айни пайтда тўй ҳаракатлари авжида. Тўй куни ҳам аниқ. Гарчи хонандалар
санани аниқ айтишмаётган бўлишса-да, биз аллақачон билиб бўлдик. 4
август куни юлдузларимизнинг никоҳ тўйи!